АсосийDunyo

​Хитойда 3 нафар жиноятчи оломонга ҳужум қилиб, 5 кишини пичоқлаб ўлдирди

'​Хитойда 3 нафар жиноятчи оломонга ҳужум қилиб, 5 кишини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган Синьцзян-Уйғур автоном туманида уч нафар номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Воқеа 14 февраль куни Пишань уездида содир бўлди. 3 нафар жиноятчи оломонга пичоқ билан ҳужум қилди, оқибатда 10 киши жабрланди. 5 киши олган тан жароҳатидан ҳалок бўлди, қолганларга эса тиббий ёрдам кўрсатилди. Полициячилар ҳужум қилган жиноятчиларни отиб ўлдирди. Мазкур ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланди.

Синьцзян-Уйғур автоном туманида Шарқий Туркистон номли мустақил давлат тузиш тарафдорлари бўлган ислом радикаллари мавжуд. 1990 йилда уларнинг Пекинга қарши бўлиб ўтган тўқнашувида юзлаб инсонлар ҳалок бўлган эди. Аксарият уйғурлар ҳукуматнинг уларни ҳарбий хизматни ўташ, полицияда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилганликларидан шикоят қилишади. Бу ҳудуднинг 72 фоизини уйғурлар, қолган қисмини эса хитойликлар ташкил этади.

Бошқа янгиликлар