Қозоғистоннинг Алмати шаҳри марказидаги ўқ овози шаҳар аҳолисини қўрқувга солди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.
Отишма овози Алмати шаҳрининг Яшил бозор тумани ва “Райимбек ботир” метро бекатидан эшитилди. Алмати шаҳар ИИБ уларга отишма ҳақида хабар тушмаганлигини маълум қилди.
Тахминларга кўра, шаҳар аҳолиси 15 февраль, Афғонистондан собиқ шўро аскарларининг олиб чиқиб кетилиши муносабати билан ўтказилган митингда гвардиячиларнинг ҳалок бўлганларни хотирлаб, осмонга қарата ўқ узганини эшитган.
“Митингда фахрий қоровул ҳалок бўлганларни хотирлаб, ўқсиз патронли автоматдан осмонга отди. Мазкур митинг ҳар йили ўтказилади, унда Афғонистонда ҳалок бўлган аскарлар ёдга олинади”, деб воқеага изоҳ берди афғон уруши ногиронлари кенгашининг раиси Мурот Абдушукуров.






