АсосийDunyo

​Президент делегацияси келаётганини кўрган бола қорга ётиб, ўзини ухлаганга солди

'​Президент делегацияси келаётганини кўрган бола қорга ётиб, ўзини ухлаганга солди'ning rasmi

Шарҳловчилар боланинг президент делегациясига қандай қилиб, яқин борганлиги билан қизиқишди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

“Афиша Казань” нинг Instagram аккаунтида 13 февраль куни Татаристон пойтахтига расмий ташриф билан борган Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин, Татаристон президенти Рустам Миннихонов ва делегациянинг бошқа аъзолари ўтиб кетаётганда қор устида ўзини ухлаганга солиб ётган боланинг сурати пайдо бўлди.

Суратни томоша қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари совуқ қор устида ётган боланинг соғлигидан хавотир олишган ва уни президентнинг қўриқчилари кўрмаганидан ҳайрон қолишган.

“Инказин” хабарлар хизмати ҳам қор устида ётган бола акс этган видеони YouTube каналига жойлаштирган. Унда президент ва бошқа сиёсатчилар ўтиб кетаётганда боланинг қор устида ётганлигини кўриш мумкин.

Бошқа янгиликлар