АсосийDunyo

​500 килограмм вазнга эга мисрлик аёл Ҳиндистонга даволаниш учун олиб келинди

'​500 килограмм вазнга эга мисрлик аёл Ҳиндистонга даволаниш учун олиб келинди'ning rasmi

Ярим тонна вазнга эга мисрлик аёл Эман Аҳмад Аб ал-Ати дунёдаги энг йирик вазнга эга аёл ҳисобланади. У даволаниш учун Ҳиндистонга олиб келинди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Операция олдидан Эман махсус парҳезга ўтказилди. У 25 кун мобайнида фақат суюқ овқат истеъмол қилади. Натижада эса аёлнинг 50 килограмм ортиқча вазндан халос бўлиши кутилмоқда.

Бариатрик операция мисрлик аёлнинг вазнини яна 150 килограмгача камайтириши айтилмоқда.

Шундан сўнг эса аёл ҳиндистонлик мутахасислар кузатуви остида физиотерапия муолажаларини қабул қилади. Шифокорлар даволаниш сўнггига қадар ўтириш ва мустақил равишда овқатланишни ўрганади.

2016 йилнинг декабрь ойида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж Эманнинг виза олишига ёрдам берган эди. Мисрлик аёл узоқ йиллар мобайнида каравотдан турмаганлиги сабабли у виза олиш учун элчихонага бора олмасди. Аёлнинг шифокори Twitter орқали Ҳиндистон бош вазирига мурожаат қилиб, ундан ёрдам сўраган эди.

Организм ўз функциясини яхши бажара олмагани учун Мисрда яшовчи аёлнинг танасида ҳаддан зиёд кўп суюқлик йиғилади.

Бундан ташқари, Эман фил касаллигидан ҳам азият чекади.

Бошқа янгиликлар