АсосийDunyo

​Новосибирсклик аёлнинг отиб ўлдирилишини видеокамера суратга олди

'​Новосибирсклик аёлнинг отиб ўлдирилишини видеокамера суратга олди'ning rasmi

Россиянинг Новосибирск вилоятидаги Калинин туманида фожиа юз берди, деб хабар қилди “Тvzvezda.ru” нашри.

Ҳовлилардан бирида ўқ отар қуролдан аёлга қарата ўқ узган“Жип” ҳайдовчисини кўчадаги кузатув камераси суратга олди. Кадрда машинадан тушган эркак аёлга қарата ўқ узгани, аёл йиқилиш жараёнида боши билан бошқа машинага урилгани акс этган. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари аёлнинг ҳаётини қутқариб қололмадилар. “2017 йилнинг 15 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идорасига Богдан Хмельницкий кўчасидаги уйлардан бирининг ҳовлисидан оёғи ва қорнидан яраланган 37 ёшли аёл топилгани тўғрисида хабар берилди”, деб маълумот берди Россия федерацияси ҳудудий тергов қўмитаси. Мазкур жиноятни шу туманда яшовчи, аёлга қўшни турувчи 51 ёшли эркак амалга оширган. У жиноятни содир этган пайтда маст бўлган. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бошқа янгиликлар