Samsung корпорацияси раҳбари Ли Чжэ Ёна Сеул суди томонидан порахўрликда айбланиб, қўлга олинди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Унинг ҳибсга олиниши Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе атрофидаги навбатдаги коррупцион жанжалга сабаб бўлди.
Суд якуний қарор чиқаргунга қадар Samsung корпорацияси раҳбари мамлакат пойтахтидан 15 километр узоқликда жойлашган Йиван шаҳридаги қамоқхонада сақланади. Тергов февраль ойида тугаши керак, агар улгурмаса бир ойга узайтирилиши мумкин.
Жанубий Корея президенти атрофида 2016 йилнинг октябрь ойида коррупцион жанжал кучайган эди. Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, мамлакат президенти Жанубий Кореядаги йирик компаниялардан турли хил жамғармаларга пул ўтказишни талаб қилган.