Прага шаҳридаги Вацлав Гавел номидаги халқаро аэропортининг иккинчи терминали ўз ишини тиклади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
16 февраль куни, аэропортга бомба қўйилгани ҳақида телефонда хабар берилгандан кейин сапёрлар уни тўлиқ текшириб чиқди ва аэропорт ходимларини, йўловчиларини терминал ҳудудидан эвакуация қилди. Мутахассис кинологлар ўргатилган махсус итлар ёрдамида икки соат давомида аэропорт ҳудудини текшириб чиқиб, шубҳали буюмни топмади. Айни пайтда иккинчи терминал орқали Шенген минтақасига парвоз қиладиган самолётлар рейси ўз ишини давом эттирмоқда. Баъзи бир самолётлар белгиланган вақтдан кечроқ учди. Ишнинг мажбурий тўхтатилгани қанча молиявий зарар келтиргани ҳақида кечроқ маълум қилинади. Вацлав Гавел аэропортининг дунёнинг бошқа регионларига парвозни амалга оширувчи биринчи терминали ўз ишини тўхтатмади. Шенген минтақасидан учиб келган самолётлар ҳам биринчи терминалга қўнди.






