1

​Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон президенти лавозимида иш бошлади

ДУНЁ 17.02.2017, 12:04
Теглар: Туркманистон
​Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон президенти лавозимида иш бошлади

Туркманистоннинг сайланган президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхобод шаҳридаги Руҳият Саройида инаугурация муносабати билан ўтказилган тадбирда қасамёд қабул қилди, деб хабар берди “Interfax.ru” нашри.

У ўнг қўлини Конституция устига қўйиб, президентлик қасамёдини қабул қилди. Шундан кейин мамлакатнинг сайланган раҳбарига президентлик гувоҳномаси топширилди. Давлат мадҳияси янгради, Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон давлат байроғига ҳурмат бажо келтирди ва унинг ўз вазифасини адо этишга киришгани тантанали равишда эълон қилинди.

Туркманистон президентлиги учун ўтказилган сайловда 9 нафар номзод ичидан Гурбангули Бердимуҳамедов 97, 28 % овоз билан ғалаба қозонди.

Шарҳлар

⚡️ Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

04.02.2023, 11:49

Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади. Бу ҳақдаги хабар мамлакат ҳукумати порталида эълон қилинди. Маълум...
Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

23.01.2023, 12:13

Сал аввал аномал совуқ туфайли 12 январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат Туркманистондан  табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига сабаб...
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади

21.10.2022, 11:35

Туркманистонда олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Дастлаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон...
⚡️ Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

17.10.2022, 12:22

Ўзбекистон президентининг ташрифи 20-21 октябрь кунларига мўлжалланган, деб хабар қилди Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси, дея ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишча, ташриф якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1