АсосийDunyo

​Трампга қарши норозилик намойиши ўтказган мексикаликлар одамлардан иборат тирик деворни яратишди (Видео)

'​Трампга қарши норозилик намойиши ўтказган мексикаликлар одамлардан иборат тирик деворни яратишди (Видео)'ning rasmi

Дональд Трампнинг Мексика чегарасида девор қуриш ҳақидаги фармонидан норози бўлган Сьюдад-Хуарес шаҳрида яшовчи мексикаликлар норозилик намойиши ўтказиб, ўзлари тирик деворни ҳосил қилишди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Норозилик намойиши қатнашчилари қўлларига оқ атиргул кўтариб олишди. Чегарага яқин жойлашган Эль-Пунто шаҳрига жамоат арбоблари, сиёсатчилар, ҳукумат вакиллари ва оддий фуқаролар йиғилди. Тадбирни штат губернатори Хавьер Корраль бошқарди. Унга сенаторлар, шаҳар мэри ва қўшни Америка давлати чегарасидаги Эль-Пасо шаҳри мэри ҳам қўшилди.

Корраль Мексика ва АҚШ халқлари ўртасидаги дўстликнинг нақадар қадрли эканлигини, Трампнинг юритаётган сиёсати, давлатларни девор билан тўсиш фикрининг нотўғрилиги ҳақида гапирди.

“Инсонлардан яратилган девор, тош ва цементдан қурилган девордан кўра, мустаҳкамдир”, деди сенатор Риос Петер.

Трамп 25 январь куни АҚШ ва Мексика давлати ўртасида девор қуриш ҳақида фармон чиқарган эди. Трамп яқин кунларда девор қурилиши ишлари бошланишини, унинг қурилиши учун Мексика маблағ ажратишини маълум қилди. Унинг бу фармони мексикаликларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Бошқа янгиликлар