АсосийDunyo

​Дональд Трамп ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кулгисига қолди

'​Дональд Трамп ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кулгисига қолди 'ning rasmi

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари АҚШнинг Флорида штатидаги чиқишида президент Дональд Трампнинг Швецияни террорчилик ҳужумига учраган мамлакатлар рўйхатига қўшганига эътибор қаратишди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Дональд Трампнинг “Германияда нималар рўй бераётганига қаранг! Ўтган куни кечаси Швецияда бўлган воқеа-чи? Швецияда ҳам шундай ҳодиса юз бериши кимнинг хаёлига келибди, дейсиз?”, деган хато гапи швециялик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ҳайратига сабаб бўлди.

“Швецияда террорчилик ҳужуми содир бўлди? Қачон? Дональд Трамп чекиб олганми? Унга берадиган саволларим кўп...”, деб Twitter саҳифасида хабар қолдирди Швеция собиқ бош вазири Карл Бильдт (Carl Bildt).

Бошқа янгиликлар