“Эътироф-2016” тақдимот маросимида “Йилнинг энг яхши кинорежиссёри” номинацияси совриндори, таниқли режиссёр Рустам Саъдиев журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда “Барон” фильмини Президент Шавкат Мирзиёев томоша қилгани ва фильм ҳақида илиқ фикрлар айтгани ҳақида гапирди:
—Мен учун бу кутилмаган ҳолат бўлган. Шу даражада тинимсиз ишлайдиган, банд Юртбошимизнинг вақт топиб, айнан бизнинг фильмимизни кўрганлари ва киноижодкорлар билан давра суҳбатида миннатдорчилик билдирганлари бу катта бахт! “Кўрдим” деган сўзларининг ўзи катта бахт! Лекин “Фильм ижодкорларига раҳмат” деганлари биз учун катта эътироф! Давлатимиз раҳбарининг кинога, санъатга бўлган меҳри бўлакча. Улар “Ўзбекфильм”ни келиб кўрдилар ва кино ҳақида яхши фикрлар бердилар. Ҳозирда мазкур бино янги лойиҳа асосида таъмирланмоқда.
Аввалроқ, “Эътироф-2016” тақдимот маросимида “Чет мамлакатлардаги энг яхши фильм актёри” номинацияси совриндори Фарҳод Махмудов ҳам “Барон”ни Шавкат Мирзиёев томоша қилганини эшитиб, ғурурга тўлганини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильми “Эътироф-2016” тақдимот маросимида “Йилнинг энг яхши фильми” бўлди.