Таиланднинг Рача-Яй оролида балиқларга нон бергани учун россиялик аёл қамоққа олинди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Аёлга қўриқланадиган ҳудудларда амал қилиниши лозим бўлган қонун-қоидаларни бузиш айби қўйилди. Уни гаровга қўйиб юбориш учун 100.000 бат (2800 доллар) талаб этилди. Агар қоидабузар аёл гаров пулини тўласа, то суд ҳукми чиққунга қадар Таиланд давлати ҳудудида бўлиши лозим. Таиландда чиройли балиқчаларга нон ташлашни гидларнинг ўзи сайёҳларга таклиф этади. Аммо бундай кўнгилхушлик сайёҳларга жуда қимматга тушмоқда. Маҳаллий қонунларга асосан қўриқланадиган ҳудудларда жойлашган кўллардаги балиқларга, сув ҳайвонларига нон ташлаш қонунбузарлик ҳисобланиб, бу ишни амалга оширган инсонга нисбатан 2800 доллар жарима солинади ёки бир йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилади.






