Хоразм ёшлари орасида машҳур бўлган, собиқ “Лазги” ансамбли раққосаси Дилафруз Ҳайитметова Тошкентни забт этишга қарор қилди.
Мазкур жараёнга эса Дилафруз энг зўр клипмейкерларнинг хизматларига мурожаат қилди.
Хусусан хонанданинг пойтахтни забт этиши учун Муҳаммадали Искандаров бошчилигидаги “MIR ALI CINEMA” ҳамда Наримон Султонхўжаев раҳбарлигидаги “Narimonfilms” меҳнат қилишмоқда. Энг зўр клипмейкерлар томонидан суратга олинган мазкур клипнинг суратга олиниш жараёниёқ ижтимоий тармоқларни “гуллатди”. Лавҳаларнинг ўзиданоқ бу ижодкорларнинг саъй-ҳаракатлари билан Дилафруз ўз мақсадига эришиши шубҳасизлиги кўриниб турибди.
онанданинг ижодига тўхталадиган бўлсак, у “Лазги” ансамблининг раққосаси сифатида кўп йиллар ижод қилган. У устоз санъаткорлар билан бир даврада туриб, Хоразм куй-қўшиқларини куйлаб, маромига етказиб рақсга тушоладиган ижодкорлардан. Хонанда ўз ижоди билан Қозоғистон, Турманистон ва Тожикистон давлатларида ҳам бўлган.
Пойтахтда ижод қилиш ва мухлислари кўламини орттириш хонанданинг асосий мақсадларидан бири.
Клип ижодкорларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, видео март ойида экран юзини кўриши режалаштирилмоқда.
“Бум-бум” қўшиғимнинг клипини суратга олиш жараёнида иштирок этган барча ижодкорларга ўз минатдорчилигимни билдираман”, дейди Дилафруз.
Клипнинг суратга олиш жараёнидан Sayyod.com томонидан тайёрланган қизиқарли видеорепортажни қуйида томоша қилишингиз мумкин.17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...