Голливуд актрисаси Анжелина Жоли ва таниқли футболчи Криштиану Роналду янги лойиҳада биргаликда ишлайди: улар суриялик қочоқлар ҳақида ҳикоя қилувчи фильмда суратга тушади.
“Ҳаёт кўприги” деб номланган мазкур сериал уч мавсумдан иборат бўлади. Сериал яшаш учун кураш, оилавий муносабатлар ва албатта севги ҳақида бўлиши кутилмоқда. Суратга олиш ишлари март ойида Туркиянинг Газиантеп шаҳрида бошланади.
Жоли ва Роналдудан ташқари сериалда яна бир қатор машҳурлар суратга тушади, бироқ ҳозирча уларнинг кимлиги сир сақланмоқда.
“Ҳаёт кўприги” сериали қачон намойиш этилиши ҳам маълум эмас.