Хитойнинг Ляонин вилоятида жойлашган фабрикалардан бирида юз берган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Воқеа сешанба куни кечқурун Цзиньчжоу округидаги Линхай шаҳар уездида рўй берди. Фабрика ишчилари портловчи моддалар билан ишлаётганда портлаш юз берган. Портлашдан кейин шошилинч ёрдам кўрсатиш режаси ишлаб чиқилди. Ярадорлар зудлик билан касалхонага етказилди. Айни пайтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.






