1

​Машҳур геймер суткалик онлайн-марафон пайтида вафот этди

ДУНЁ 22.02.2017, 10:38
Теглар: Фожиа, АҚШ
​Машҳур геймер суткалик онлайн-марафон пайтида вафот этди

Машҳур америкалик геймер (компьютер ўйинлари бўйича мутахассис) Брайан Виньо 24 соатлик хайрия марафонида вафот этди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

20 февралга ўтар кечаси, тунги соат 23 да, ўзининг шахсий Twitch каналида онлайн-трансляцияни олиб бораётган пайтида унинг жони узилган. Геймер “PoshyBrid” ники билан машҳур бўлган. У чекиш учун чиқиб, қайтиб келмаган. Виньонинг кузатувчилари уни ухлаб қолган, деб ўйлаган. Танишларидан бири эртаси куни унга хабар юборганда, полиция детективи жавоб қайтарган. Ҳозирда Брайан Виньонинг ўлимига нима сабаб бўлганлиги аниқланмоқда.

Виньонинг ўлими ҳақидаги хабарни Виржиния штати полицияси тасдиқлаган. У 35 ёшда бўлиб, уч нафар фарзанднинг отаси бўлган. Трансляция ёзувларига қараганда, геймер бор кучи билан ухламасликка ҳаракат қилган.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1