1

​Ҳиндистондаги баъзи бир штатларда дабдабали тўй ўтказиш ва кўп меҳмон чақириш тақиқланди

ДУНЁ 22.02.2017, 16:49
Теглар: Ҳиндистон
​Ҳиндистондаги баъзи бир штатларда дабдабали тўй ўтказиш ва кўп меҳмон чақириш тақиқланди

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатларида 900 дан ортиқ меҳмонни таклиф этиш, дастурхонга 7 хил таом тортиб, дабдабали тўй ўтказиш тақиқланди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Ҳиндистон ҳукумати мазкур қарорни 2017 йилнинг 1 апрелидан кучга киритишни режалаштирилди. Мамлакат ҳукуматининг фикрига кўра, бу озиқ-овқат маҳсулотларининг исроф бўлишига олиб келади. Нашрнинг маълумот беришича, энг дабдабали ва исрофгарчиликка йўл қўйиладиган тўйлар Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатларида ўтказилиши аниқланган. Маҳаллий аҳоли меҳмонларнинг шовқинидан ва тўйдан кейин увол бўлиб қолаётган озиқ-овқат маҳсулотларидан шикоят қилган. Шундан кейин ҳукумат бундай дабдабали тўйларни ўтказишни тақиқловчи қарор чиқарди.

Қарор шартига кўра, келиннинг ота-онаси тўйга 500 нафар, куёвнинг яқинлари эса 400 нафар меҳмонни таклиф этиш ҳуқуқига эга. Амалдорлардан бири бундай қарорни Ҳиндистоннинг бошқа штатларида ҳам қўллашни таклиф қилди.

2016 йилнинг ноябрь ойида Карнатака штатининг собиқ вазири ва тадбиркор Жанардхана Редди (Janardhana Reddy) қизининг тўйини беш кеча-ю, беш кундуз давомида нишонлаб, 74 миллион доллар сарфлаган. Бу эса мамлакат аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган эди.

Шарҳлар

Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

19.04.2024, 15:45

Бугун, 19 апрель санасида Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайловлари бошланади. Бу ҳақда “РИО Новости” маълум қилди.Етти босқичдан иборат овоз беришларда 968 млн нафар рўйхатга...
Ҳиндистон аэропортида 8 нафар ўзбекистонлик 5 кг олтин занжирлар билан қўлга олинди (видео)

18.08.2023, 11:58

Ҳиндистон пойтахтидаги Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳиндистон божхона департаменти хабар қилди.Маълум қилинишича, улар 5,3 килограмм олтинни...
Ўзбекистонлик қизларни Ҳиндистонга фоҳишалик қилиш учун юборадиган эр-хотин аниқланди

21.12.2022, 09:32

Одам савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти...
Ҳиндистон тарихида иккинчи марта аёл киши мамлакат президентлигига сайланди

22.07.2022, 11:01

Ҳиндистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси аъзоси, Миллий демократик альянс номзоди Драупади Мурму ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда The Indian Express нашрига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1