АсосийDunyo

​Трампнинг маслаҳатчиси ахлоқ-одоб қоидаларини билмаслиги билан фойдаланувчиларнинг энсасини қотирди

'​Трампнинг маслаҳатчиси ахлоқ-одоб қоидаларини билмаслиги билан фойдаланувчиларнинг энсасини қотирди'ning rasmi

Трампнинг Оқ уйда олий таълим муассасалари раҳбарлари билан бўлган расмий учрашувида унинг маслаҳатчиси бўлган Келлиэнн Конуэйнинг диванда чордана қуриб ўтириши фойдаланувчиларнинг энсасини қотирди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Тадбир давомида олинган суратларда Конуэйнинг диванда чордона қуриб ўтирганини кўриш мумкин. Унинг расмий учрашувда бундай аҳволда ўтирганини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизғин муҳокама қилишди.

“Фотосурат юзасидан саволларим кўп. Энг биринчи саволим: Нега ҳеч ким Келлиэнн Конуэйга тўғри ўтир демаган?”, деб ҳайрон бўлди Twitter фойдаланувчиларидан бири бўлган Rex Huppke.

Бошқа фойдаланувчилар ҳам Конуэйнинг мазкур ўтиришини ахлоқ-одоб қоидаларига зид, деб ҳисоблади. Улар ўз навбатида АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг иш жараёнида оёғини стол устига чалиштириб ўтиргани акс этган фотосурат ҳақида ҳам эслаб ўтишди.

Бошқа янгиликлар