Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонда V Европа фильмлари фестивали ўтказилади. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директори Отабек Мусаев Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси элчиси Эдуардс Стипрайс билан ушбу тадбирни ташкиллаштириш масаласини кўриб чиқди.
Европа фильмлари фестивали “Ўзбеккино” МА ва Европа Иттифоқи делегацияси ҳамкорлигида 2013 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Ўтган йилги фестиваль дастурида Европа Иттифоқига аъзо 12та мамлакат ва Швейцария киноижодкорлари томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда нуфузли кинофестивалларда ғолиб ва совриндор бўлган жами 17та бадиий фильм намойиш этилган эди.
06.05.2024, 13:48
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...18.01.2023, 11:45
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...