АсосийShou-biznes

Озодбек Назарбеков дубайлик машҳур дельфин билан суратга тушди

'Озодбек Назарбеков дубайлик машҳур дельфин билан суратга тушди 'ning rasmi

“Инстаграм”да Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ноодатий тарзда тушган сурати пайдо бўлди.

Одатда жиддий қиёфада кўриниш берадиган Озодбек Назарбековни бир қарашда таниш қийин, аммо суратдаги ҳақиқаттан ҳам у.

Аввалроқ ўзбекистонлик Шаҳзодалар суратга тушган ўша машҳур дельфин билан энди Озодбек Назарбеков суратга тушди.

Хонанданинг матбуот вакили берган маълумотларга кўра, сурат хонанда фарзандлари билан февраль ойида Дубайга амалга оширган сафари чоғида олинган.

Хонанданинг ижодидаги янгиликлари ҳақида қизиққанимизда, у 23-24-25-26 март кунлари Водий бўйлаб концерт тақдим этиши ҳақида билдик. Хонанда Андижон, Фарғона, Наманган ва Қўқон шаҳридаги амфитеатрларда ўзининг баҳорий концертини тақдим этади.

Фото: Kinorama.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар