1

​Эзгуликни амалга ошириш учун вазиятнинг аҳамиятсизлигини исботловчи воқеалар

ДУНЁ 03.03.2017, 10:56
​Эзгуликни амалга ошириш учун вазиятнинг аҳамиятсизлигини исботловчи воқеалар

Она сайёрамизда ҳар куни юзлаб инсонлар ҳеч бўлмаганда бирор яхшиликни, эзгуликни амалга оширади. Аммо гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, уларнинг орасида бу ишларни чин юракдан эмас, балки шон-шуҳрат учун бажарадиганлари ҳам топилади. Шу билан бирга шундай инсонлар ҳам борки, улар ҳар қандай оғир вазиятда ҳам инсонийлигини йўқотмай, қўлларидан келганча бошқаларга ёрдам беради. Марҳамат, улар билан танишинг.


Лондон аҳолиси норозилик намойишидан кейин кўчалардаги оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш учун бирлашди


Николь Грэм исмли мана бу қиз то қутқарувчилар етиб келгунга қадар, ботқоққа ботиб қолган отининг бошини бўғилиб қолмаслиги учун қўлида тутиб турди.


Миссурида ўтказилган норозилик намойишидан кейин шаҳар аҳолиси савдо дўконлари талон-тарож қилинишининг олдини олиш учун бирлашди.


Диснейленд қўриқчиси қизчани хурсанд қилиш мақсадида уни “малика” деб ўйлаганини маълум қилди ва қизчадан дастхат сўради. Аслида унинг ёндафтари бошқа машҳурларнинг дастхати билан тўлиб бўлганди.


Суратдаги бу аёл мисрлик бўлиб, у яраланган намойиш қатнашчисини ҳарбийларнинг бульдозеридан ҳимоя қилмоқда.


Тунислик қизалоқ норозилик намойиши қатнашчиларини отишдан бош тортган ҳарбийга гул тутмоқда.


Уй-жойининг тайини бўлмаган, дайди Жон Патрик безори бола сувга ташлаган қуёнчани қутқарди. Шундан кейин Жоннинг ишлари юришиб кетиб, ишга жойлашди, безори бола эса ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликда айбланиб, жазога тортилди.


Туркияда ўтказилган норозилик намойиши иштирокчилари яраланган полициячини хавфсиз жойга олиб бориш учун кўтариб олишди.


Иорданиялик чегарачи эвакуация қилинаётган суриялик гўдакнинг қўлини иситмоқда.


Россиянинг Магадан шаҳрида яшовчи, пенсионер Руфина Ивановна Коробейникова Хабаровскда табиий офатдан азият чекканлар учун 300 жуфт иссиқ пайпоқ тўқиди.


Нью-Йорк полицияси зобити уни кузатиб, суратга олишаётганидан бехабар ҳолда, дайди эркакка пойафзал совға қилди.


Намойиш қатнашчилари егуликларини полициячилар билан бирга баҳам кўрмоқда.


Бу ерда тинч аҳолига қарата ўқ узишдан бош тортган аскарнинг қўлини сиқиб, миннатдорчилик билдираётган мисрлик эркакни кўришингиз мумкин.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1