1

Франциянинг Кале шаҳар мэри муҳожирларга овқат тарқатишни тақиқлади

ДУНЁ 03.03.2017, 13:26
Франциянинг Кале шаҳар мэри муҳожирларга овқат тарқатишни тақиқлади

Франциянинг Кале шаҳар мэри “жунгли” деб номланувчи қочоқлар лагерида яшовчи муҳожирларга овқат тарқатишни тақиқлади, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, Франция ички ишлар вазири Брюно Ле Рунинг ташрифидан кейин шаҳар мэри Наташа Бушар пайшанба куни, муҳожирларга овқат тарқатишни тақиқловчи ҳужжатга имзо чекди. Кале шаҳрида жойлашган мазкур лагерь 2016 йилнинг ноябрь ойида кўчирилганига қарамай, у ерда маҳаллий ташкилотлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланаётган юзлаб муҳожирлар истиқомат қилиб келмоқда. Бушар ўзининг мазкур фармони билан янги “мустаҳкам жойлар” барпо этилишининг олдини олишдан қочмоқчи бўлди. Кале шаҳар мэрининг ташаббусини Франция ИИВ раҳбари ҳам қўллаб-қувватлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1