АсосийDunyo

​Данияда идиш ювувчи ресторан эгаларидан бирига айланди.

'​Данияда идиш ювувчи ресторан эгаларидан бирига айланди.'ning rasmi

Даниянинг машҳур ресторанларидан бирида ишловчи, эндиликда ресторан бизнесига шериклик қилувчи гамбиялик 62 ёшли, Али Сонко 14 йилдан бери ресторанда идиш ювувчи бўлиб хизмат қилиб келган, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Скандинав таомларини тайёрловчи машҳур Noma номли ресторанда идиш ювувчи бўлиб ишловчи Али Сонко муассасага шерик бўлган уч одамнинг бирига айланди. У 14 йил мобайнида компаниянинг “юраги ва қалби”га айланган, сидқидилдан меҳнат қилган. У ресторан ташкил топгандан бери мазкур муассасада идиш ювувчи бўлиб ишлаб келган. Ресторан эгаси Редзепи Алига ўхшаган одамлар ресторан учун катта аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Али Данияда 34 йилдан бери истиқомат қилади. Noma ходимлари унинг ҳар қандай вазиятда ҳам кулиб туришини, 12 нафар фарзанди, оилавий муаммолари кўплигига қарамай, юзидан табассум аримаслигини таъкидлашди. Редзепи Алидан ташқари яна икки кишини менежер Жеймс Спредбери ва мижозлар билан ишлаш бўйича директор Лау Рихтерларни ҳам ресторан бизнесига шерик қилди.

    Бошқа янгиликлар