Фаластинда 69 фарзандни дунёга келтирган аёл вафот этди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Бу ҳақда унинг эри хабар берди.
Фаластинлик аёл 69 фарзандни дунёга келтирганига қарамай, бу натижа расман қайд этилмаган. Ўн саккизинчи асрда яшаган, 16 марта эгизак, 7 марта учтадан, 4 маротаба 4 тадан фарзандни, жами 69 нафар болани дунёга келтирган деҳқон Фёдор Васильевнинг рафиқаси Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган. Аммо аксарият тадқиқотчилар бундай рекордга шубҳа билан қарашади.