АсосийDunyo

​Актёр Патрик Стюарт Трампга қарши курашиш учун АҚШ фуқаролигини қабул қилишга қарор қилди

'​Актёр Патрик Стюарт Трампга қарши курашиш учун АҚШ фуқаролигини қабул қилишга қарор қилди'ning rasmi

Британиялик машҳур актёр Патрик Стюарт Америка президенти Дональд Трампга қарши курашиш учун АҚШ фуқаролигини қабул қилишга қарор қилиб, ариза билан мурожаат қилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

“Мен Америка фуқаро эмасман, энди эса америкалик бўлиш мақсадида ариза билан мурожаат қилдим. Менинг фуқароликни олиш учун ёзган аризам сайлов натижаларидаги ягона ижобий хусусият бўлиши мумкин. Барча вашингтонлик дўстларим фақатгина курашиш орқалигина бунга эришиш мумкинлигини таъкидлашмоқда”, — деди Стюарт.

Шу билан бирга Стюарт яқинда Вашингтонга қилган сафари Трамп туфайли “ҳаёти давомидаги энг ёмон кеча”га айланганини айтиб, ҳазиллашди.

Британиялик актёр Патрик Стюарт “Х одамлар” ва “Юлдузли йўл” фильмларидаги роллари билан машҳурдир.

Бошқа янгиликлар