1

Эгасиз итларни боқувчи автомат

ДУНЁ 04.03.2017, 11:00
Эгасиз итларни боқувчи автомат

Туркияда кўчадан ўтаётган ҳар бир йўловчи ишлатилган, бўш пластик идишни автоматга ташласа, унинг тагидаги махсус идишга овқат тўлади. Бундай усул атроф-муҳитни экологик жиҳатдан тоза тутади, шу билан бирга эгасиз ҳайвонларнинг қорнини тўйдиришга ёрдам беради.

Pugedon компанияси атроф-муҳитга ва кўчада юрган дайди итларга ғамхўрлик қилиш мақсадида мазкур автоматни ўйлаб топди. Бундай автоматлар шаҳар кўчаларига ўрнатилган бўлиб, унга ҳар қандай йўловчи бўш пластик идишни ташлаши мумкин. Бўшаган пластик идишлар қайта ишланиб, ундан тушган маблағга ҳайвонларга озиқ-маҳсулотлари олинади. Истанбул кўчаларида минглаб дайди итлар ва мушуклар мавжуд. Мазкур автомат эса одамларга эгасиз ҳайвонларнинг қорнини тўйдириш имконини беради. Автоматда яна сув солинадиган идиш ҳам мавжуд. Агар қўлингиздаги сувни ичишни истамасангиз, уни шу идишга тўкишингиз мумкин.

Аdme.ru” нашри.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1