АсосийDunyo

​Британия ОАВлари россиялик “жосус модель” ҳақида ёзди

'​Британия ОАВлари россиялик “жосус модель” ҳақида ёзди'ning rasmi

Буюк Британия ОАВлари Лос-Анжелес аэропортида россиялик модель ва телебошловчи Виктория Бонини жосусликда айблаб, қўлга олингани ҳақида ёзди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru нашри”.

Шундай мақолалардан бири Daily Mail нашрида ҳам чоп этилди.

Виктория Бони хавфсизлик хизмати ундан Россия президенти ва МХХ ҳақидаги савол бергани ҳақида гапириб берди. Шундан кейин улар видеокузатувни амалга оширувчи компаниянинг ташриф қоғозига эътибор қаратишди.

“Мен уларнинг суҳбатини ҳазилга олиб, бор овозим билан кулдим, аммо улар учинчи марта ҳам савол бериб, мендан жавоб ололмагач, сумкамни текширишди ва ҳамёнимдан SPY-LAND деб ёзилган ташриф қоғозимни олишди”, деб изоҳ берди Виктория Боня.

Текширувдан кейин Виктория Боня қўйиб юборилди. Моделнинг айтишича, ижтимоий тармоқлардаги профили ва шахсий айпадидаги фотосуратлар унинг махсус хизмат вакилларидан қутилишига катта ёрдам берди.

Бошқа янгиликлар