Голландияда яшовчи 99 ёшли Энни исмли аёл инсон панжара ортида ўтирганда нималарни ҳис қилишини билишни жуда ҳам хоҳлади, деб хабар берди Рrikolno.cc нашри.
Маҳаллий полиция вакиллари унинг бу хоҳишини амалга ошириш учун чин кўнгилдан ёрдам бериб, қамоқда ўтириш имкониятини яратишди. Неймеген шаҳар полициясининг расмий саҳифасида Эннига қўлига кишан солинган ҳолда бироз “қамоқда ўтириш” имконияти яратилгани ҳақида хабар берилди. Шундан кейин полициячилар кампирни уйига кузатиб қўйишди.
Умуман олганда, ҳамма мамлакатда ҳам ҳеч қандай жиноят содир этмаган фуқарони қамоққа олиш қонунга зид, аммо Энни учун мазкур ҳолат мустасно этилди. Бу кичкина саргузаштдан Эннининг боши кўкка етди ва хурсандлигидан юзига табассум югурди.

