Голливуд актёри Хью Жекман 20 йил бирга яшаган рафиқаси Деборро-Ли Фернесс билан ажрашмоқда, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
The Sun нашрининг хабар беришича, сўнги пайтларда 48 ёшли актёр 61 ёшли рафиқаси Фернесс билан деярли вақтини бирга ўтказмаяпти. Жекман оиласининг яқин дўстларидан бири эр-хотиннинг бир-биридан чарчаганлиги туфайли алоҳида яшаётганлигини маълум қилди. Шу билан бирга у дунёга машҳур актёрнинг ёш аёлларни афзал кўраётганини билдирди.
Жуфтлик 1995 йилда Австралиянинг “Корелли” номли криминал телесериалини суратга олиш жараёнида танишган эди. Орадан бир йил ўтиб, улар Мельбрунда турмуш қуришди. Уларнинг икки нафар асраб олинган фарзандлари ва ҳамкорликдаги Seed Productions продюсерлик компанияси бор.