АсосийDunyo

​Адель турмушга чиққанлигини расман эълон қилди

'​Адель турмушга чиққанлигини расман эълон қилди'ning rasmi

Британиялик хонанда Адель турмушга чиққанлигини расман эълон қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Хонанда Саймон Конекига турмушга чиқди.

Адель ва Конекининг тўйи бўлиб ўтгани ҳақида анчадан бери миш-мишлар юрган бўлса-да, хонанда буни яқинда, Австралиядаги концерт дастурида, Someone Like You қўшиғи ҳақида гапираётганда расман тан олди. Хонанданинг сўзларига қараганда, мазкур қўшиқни у турмуш ўртоғи билан энди танишган пайтларида, муҳаббатидан илҳомланиб, яратган. Адель айрилиқни даҳшатли нарса деб, инсоннинг инсонга бўлган ҳис-туйғуларини Ер юзидаги энг ижобий туйғу деб таърифлади. Хонанда шу билан бирга ўзининг турмушга чиққанлигини расман маълум қилди.

Бошқа янгиликлар