АсосийShou-biznes

​Лола: “2017 йилда шахсий ҳаётимда ўзгаришлар бўлади”

'​Лола: “2017 йилда шахсий ҳаётимда ўзгаришлар бўлади”'ning rasmi

Хонанда Лола “Даракчи” газетасига интервью берди. Суҳбат давомида хонанда шахсий ҳаёти ва ижодида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

“Фақат ҳаракатда бўлиш одамни чарчатади. Ҳаётни фақат иш билан боғлаш, нуқул шошиб юриш билан умр ўтиб кетаётганини сезмай қоламиз. Бу нотўғри, назаримда. Чунки ҳаётдаги бошқа муҳимроқ нарсалар, назардан четда қолиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам танаффус керак. Шундагина тинчланиб, атрофга назар ташлашга имкон туғилади. Сўнгги уч-тўрт ой давомида ҳаётимда шундай пайт бўлдики, ижоддан тўхтадим. Ўзимга-ўзим “хўш, кейинги манзил нима? Унга эришганимдан кейин нима бўлади? Касбимдаги мақсадларимга етиб бордим, кейин-чи? Бунинг охири қандай якун топади?”, каби саволлар бера бошлади. Қалбим бу йўсинда давом этишимга қарши эди. Аслида, менинг ўй-хаёлларим, мақсадим бундай эмас, ҳаётимдаги бошқа нарсалар мен учун афзалроқ экан. Саънатдаги ўрнимни ўйлаб, тасвирга олиш майдончаларида куйиб-пишиб юришдан кўра, болаларим билан уйда, турли машғулотлар билан вақт ўтказиш ёқимлироқ эканини англаб етдим. Болаларимнинг болалиги, бугуни, кўз олдимдан, кино тасмадек ўтиб кетишини истамайман. Дақиқалар билан яшашни хоҳладим. 2017 йил шахсий ҳаётимда бир қанча ўзгаришлар бўлади, режаларим кўп. Шунинг учун ҳозир ижодим тўғрисида гапириб, мухлисларимни умидлантириб қўйишни истамайман. Аммо бу билан “Санъатни тарк этаман” дея баландпарвоз гаплар аймоқчи эмасман. Чунки, ижодкор доим изланишда, фаолиятда бўлиши керак. Уни бу имкониятдан маҳрум этиш нотўғри. Бу унга нафас олишни тақиқлагандек гап. Ишонинг, бу гапларни мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб, бу оғриқни ҳис этган инсон сифатида айтяпман. Келажакда қалбим буюрганда, қўшиқларим билан тингловчиларимни баҳрамад этиб тураман. Лекин олдиндан бирор муддатни айта олмайман”—дейди Лола.

Хонанда билан тўлиқ суҳбатни “Даракчи” газетасининг 9 март куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар