Дональд Трамп муҳожирлар бўйича янги қарор имзолади. Мазкур қарор суд томонидан аввалроқ тўхтатиб турилган эски қарорнинг ўрнига ўтади, дея хабар берди АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон.
Янги ҳужжатга кўра, 90 кун давомида 6 та мусулмон мамлакати фуқаролари – Эрон, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Суданнинг АҚШга кириши тақиқланади. Бу сафар Ироқ рўйхатга киритилмади.
Мазкур ҳужжат 16 мартдан кучга киради. Оқ уй таъкидлайди: мазкур қарор мусулмонларнинг киришига тақиқ саналмайди.