АсосийDunyo

​Дунёдаги энг семиз аёл уч ҳафтада 100 кг вазн ташлади

'​Дунёдаги энг семиз аёл уч ҳафтада 100 кг вазн ташлади'ning rasmi

Семириш касаллигидан азият чекадиган мисрлик Имон Аҳмад Абдулатий уч ҳафта мобайнида 488 килограммдан 380 килограммгача озди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, сўнгги 25 йил ичида у илк маротаба мустақил равишда ўтира олмоқда. Эндиликда у жарроҳлик амалиётига тайёр.

“Биз у 25 кун ичида тахминан 50 килограмм йўқотишига умид қилгандик. Бироқ, биз аёл бу фурсат ичида 100 килограмм вазн ташлаганидан ажабландик", -дейди мисрлик аёлнинг шифокори.

Мисрлик 36 ёшли Имон Аҳмад Абдулати 500 килограмм вазн билан Мумбайдаги шифохонага олиб келинган эди.

Уни Ҳиндистонга олиб келиш учун бутун бошли махсус операция талаб этилган эди: Аёл Мумбайга EgyptAir авиакомпаниясининг махсус рейсида олиб борилди, аэропортдан касалхонага эса полиция кузатуви остидаги махсус тез ёрдам машинаси ёрдамида етказилди. Беморни шифохона палатасига жойлаштириш учун автокран ёрдамга келди.

Аёл 25 йил давомида уйдан чиқа олмади, ҳаракатлана олмади ва ҳатто ўз ўрнида ҳам қимирлай олмади.

У бирор кишининг ёрдамисиз ҳеч нарса қила олмасди. Мисрлик шифокорлар Абдулатийга ёрдам бера олмади, шунда аёлнинг ота-онаси ҳиндистонлик шифокорларга мурожаат қилди.

Бошқа янгиликлар