8 март куни Афғонистон пойтахтида навбатдаги теракт содир бўлди, деб хабар берди “Svpressa.ru” нашри.
8 март куни эрталаб террорчилар Қобул шаҳридаги АҚШ элчихонаси ёнидаги дипломатик кварталда жойлашган Сардор Муҳамед Довуд Хон номли госпиталга ҳужум уюштирди. Террорчилар автомат ва гранаталар билан қуролланган. Улардан икки нафари полиция томонидан йўқ қилинди. Ҳужум оқибатида 49 киши ҳалок бўлди, 76 нафар одам яраланди. Мазкур теракт жавобгарлигини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди, “Толибон” эса жавобгарликни рад этди.