Германиянинг Дюссельдорф шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари марказий вокзал ҳудудида содир этилган қонли хунрезликни тергов қилмоқда, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.
Вокзалда болта кўтарган эркак одамларга ташланиб, 7 кишини жароҳатлади. Полиция берган маълумотга кўра, жиноятчи вокзалга келиб тўхтаган поезддан тушиб, оломонга болта билан ҳужум қилган. Жиноятчи шундан кейин ўзини кўприкдан пастга ташлаб, оғир тан жароҳати олди. Ҳозирда у полиция назорати остида касалхонада ётибди. Жабрланганлар орасида икки нафар аёл ҳам бор. 36 ёшли жиноятчи асли югославиялик бўлиб, Вупперталь шаҳрида яшаган. Полиция унинг руҳий касал эканлигини аниқлади, унинг бирор террорчилик ташкилоти билан алоқаси борлиги ҳақида хабар бермади.






