Сурияда саккиз нафар жангари амнистия фармони туфайли озод этилди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.
Мазкур амнистия Алеппонинг шарқий кварталида яшаган, ҳозирда ҳукумат қўшинлари сафига кирган жангариларга нисбатан қўлланди.
Сурия махсус хизмати берган маълумотга кўра, бу жангарилар оиласини очликдан сақлаб қолиш учун “Жабҳат ан-Нусра” экстремистик гуруҳига аъзо бўлишган.
Улардан бири бўлган Юсеф Будакка бўлиб ўтган воқеаларни шундай изоҳлади: “Жангарилар сафимизга қўшилмасанг, ўлдирамиз, деб қўрқитишди. Улар мени минг бир қийноққа солиб, юзимни тилиб ташлашди. Икки акам бор, улар Сурия армиясида хизмат қилишади. Агар жангариларнинг айтганини қилмаганимда, улар мени ўлдиришарди. Сурия президентининг амнистия фармони эълон қилинганини акам қўнғироқ қилиб айтди. У мени келишилган жойда кутишини, агар ўз хоҳишим билан келсам, менга нисбатан амнистия қўлланишини, ҳеч нима бўлмаслигини тушунтирди”. Озод бўлган жангарилар ўз оилалари бағрига қайтди. Сурияда жангарилар ўз хоҳишлари билан қуролни топширса, жиддий жиноятларга қўл урмаса, амнистия ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин.