Сочи шаҳар мактабларидан бирида ўқувчиларининг 8 март байрамига беш минг рубль совға берганидан норози бўлиб, ота-оналарга SMS ёзган синф раҳбари ишдан бўшади, деб хабар берди “Tjournal.ru” нашри.
Сочи шаҳар кенгашига қарашли маориф, фан ва маданият қўмитаси раиси Владимир Давидовнинг маълумот беришича, ўқитувчи аёл хизмат текшируви тугашини кутмай, ишдан бўшаган. У жанжал кўтарилгандан кейин вақтинчалик вазифасидан озод этилган эди.
Ўқитувчи аёл 7 март куни ўқувчиларидан олган совғасидан норози бўлиб, уларнинг ота-онасига синф раҳбарлигидан бўшаш билан таҳдид қилиб, SMS хабар жўнатган. Аввалига кўпчилик бу хабарни ўқитувчи аёл ёзганига шубҳаланди, аммо у “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида SMS хабарларни жаҳл устида ўзи ёзганлигини тан олди.
Кейинроқ Life нашри ишдан бўшаган ўқитувчини ота-оналар ҳимоя қилгани, унинг яхши педагог эканлиги, ўша куни болалар синфда тўполон қилиб, хайфсан олгани учун жаҳл устида SMS ёзгани ҳақида хабар берди.
14.12.2021, 08:35
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабҳатларнинг учрашувида маълум қилинди.Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хабар...14.07.2021, 17:15
Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раҳбари Раҳматулла Жабборов АОКАда бўлиб ўтган брифингда Марказ фаолияти ҳақида маълумот берди.Ўзбекистонда 300 минг нафар қирғизлар истиқомат қилади. Бугунги кунга...06.11.2018, 13:05
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.Халқ...22.06.2018, 14:01
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Мазкур қарор лойиҳаси кенг...