АсосийDunyo

​72 ёшида фарзандли бўлган ҳиндистонлик аёл кеч ҳомиладор бўлиш асоратлари ҳақида гапириб берди

'​72 ёшида фарзандли бўлган ҳиндистонлик аёл кеч ҳомиладор бўлиш асоратлари ҳақида гапириб берди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрида яшовчи аёл 72 ёшида илк маротаба она бўлди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Кекса ёшли аёл ҳомиладорликдан сўнг соғлиғида юзага келган муаммолар ҳақида сўзлаб берди.

Далжиндер Каур(Daljinder Kaur) 2016 йилнинг апрель ойида фарзандли бўлди. Шундан бери, аёлнинг қон босими кўтарилади, тез чарчайди, қон томирлари мўртлашиб қолган. Шифокорлар унга дорилар ёзиб беришган ва парҳез тутишни тавсия қилишмоқда.

Ҳиндистонлик аёл ўғли Армаанни фақат уч ойгина кўкрак сути билан боққан. Сабаби, уч ойдан сўнг аёлнинг сути қочган. Аёлнинг фарзанди қорни тўймагани учун етарли вазн тўплай олмаяпти. Бироқ, шифокорларнинг фикрича, у вақт ўтиши билан керакли вазнни йиғиши мумкин. Ҳозирда болакай эмаклашни ўрганиб олган. Кекса аёл икки йил мобайнида сунъий уруғлантириш муолажасини қабул қилганидан сўнг ҳомиладор бўлишга эришди. Унинг 80 ёшли турмуш ўртоғи Мохиндер Сингх Гилл (Mohinder Singh Gill) боланинг биологик отаси бўлди.

Бошқа янгиликлар