1

​Тошкентда 32 ёшли аёлни ўз уйи олдида тунаб кетишди

ЖАМИЯТ 15.03.2017, 11:17
Теглар: Аёл, Жиноят
​Тошкентда 32 ёшли аёлни ўз уйи олдида тунаб кетишди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тунги соат 02:00ларда номаълум шахс Қорасув кўчасида яшовчи ҳеч қаерда ишламайдиган, 1985 йилда туғилган аёлни ўз уйи олдида куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг 30 минг сўм пули, қўл соати ва 2 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини олиб кетган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Яшнобод тумани Бирлашган кўчасида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу жиноятни содир этиш сабабларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1