АсосийJamiyat

​Фарзанд тарбиясига масъулиятсизларча ёндошган 142 нафар ота-онага чора кўрилди

'​Фарзанд тарбиясига масъулиятсизларча ёндошган 142 нафар ота-онага чора кўрилди 'ning rasmi

Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш мақсадида, Тошкент шаҳаридагитаълим муассасаларидаги давоматлар, ўқувчи ва талабалар томонидан дарс жараёнларини ўзлаштириб бориш ҳолатлари юзасидан тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. Ўқувчи ёшлар, уларнинг ота-оналари ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва профилактик тадбирларга қарамасдан 292 нафар мактаб, 405 нафар коллеж, 38 нафар лицей ўқувчилари турли сабабларга кўра дарс машғулотларида қатнашмаётганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, 36 та интернет-кафеларда ўтказилган рейдлар давомида, 41 нафар ўқувчилар дарс вақтларида, 9 нафар вояга етмаганлар тунги соат 22:00 дан сўнг интернет-клубига ташриф буюрганлари аниқланди.

Қонун бузган ҳамда фарзанд тарбиясига масъулиятсизларча ёндошиб келган, 3 та интернет-кафе маъмурияти ва 142 нафар ота-оналарга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.

304 та таълим муассасаларида ўқитувчи ва мураббийлар, ота-оналар иштирокида сайёр муҳокамалар ўтказилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар