АсосийDunyo

​Меркель Трампнинг қизини Германиядаги саммитга таклиф этди

'​Меркель Трампнинг қизини Германиядаги саммитга таклиф этди'ning rasmi

Германия канцлери Ангела Меркель АҚШ президентининг қизи Иванка Трампни апрель ойида Берлинда ўтказилиши кўзда тутилган иқтисодий саммитга таклиф этди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Меркель Оқ уйга қилган ташрифида АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трампни Германияда ўтказилиши кўзда тутилаётган тадбирга таклиф этди. Иванка Трамп АҚШнинг янги маъмуриятида фаол иш олиб бормоқда. Баъзи бир ОАВланинг берган маълумотига кўра, унга Оқ уйнинг ғарбий томонида жойлашган хоналардан бири шахсий кабинет учун ажратилган ва махфий ҳужжатлардан фойдаланиш имконияти ҳам яратилган.

Бошқа янгиликлар