1

Шавкат Мирзиёев йирик иқтисодий лойиҳалар кўламини кенгайтиришда электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади

ЖАМИЯТ 28.03.2017, 15:49
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев йирик иқтисодий лойиҳалар кўламини кенгайтиришда электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев Қизилтепа туманидаги Тошработ маҳалласига ташриф буюриб, вилоятда енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар билан танишди, деб ёзади ЎзА.

Навоий вилоятида пахта толасини чуқур қайта ишлаш ва жаҳон бозори талабларига мос экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳоли учун янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Миллий банк кредити ҳисобига Навоий шаҳрида “Бахт текстиль”, “Бахт Навоий”, Қизилтепа туманида “Тошработ текстиль” ва Навбаҳор туманида “Навбаҳор текстиль” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан замонавий ва энерготежамкор технологик ускуналар асосида сифатли ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Умумий қиймати қарийб 70 миллион долларни ташкил этувчи ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторлар ҳам жалб этилмоқда. Корхоналарга Швейцариянинг “Ритер” компаниясида ишлаб чиқарилган юқори самарадорликка эга замонавий дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилади.

Лойиҳа амалиётга татбиқ этилгач, вилоятдаги пахта толаси тўлиқ қайта ишланади, ип-калавадан тайёр мато ишлаб чиқариш 70 фоизга, турли матолардан трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш 50 фоизга етади. Йилига 7,6 минг тонна сифатли ип калава ишлаб чиқариш қувватига эга “Бахт текстиль” корхонаси маҳсулотларининг 80 фоизини экспортга йўналтириш мўлжалланмоқда.

Президентимиз мазкур лойиҳалар билан танишар экан, ҳудудларда етиштирилаётган пахта толасини ўша ернинг ўзида қайта ишлаш тадбиркорларга кенг қулайликлар яратиб, харажатларнинг қисқариши, аҳолининг даромади ошишига хизмат қилишини таъкидлади.

Пахта толасидан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш, тармоқдаги мутахассислар салоҳиятини кучайтириш, шу билан бирга, коллеж битирувчиларини ишга жалб этиш бўйича зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари Кармана туманидаги “Камилла груп” масъулияти чекланган жамиятида Италия технологияси асосида тайёр чарм ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини кўздан кечирди.

Ушбу лойиҳа ишга тушгач, йилига 20 миллион квадрат дециметр тайёр чарм ишлаб чиқариш ва 3,2 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилиш имкони пайдо бўлади. Корхонада 40 иш ўрни яратилади.

Президент ушбу лойиҳаларнинг самарадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратди. Вилоятда саноат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва уни қайта ишлашни кенгайтириш пировард натижада халқимизнинг турмуш даражасини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1