АсосийJamiyat

​29 март куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликлар кузатилади

'​29 март куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликлар кузатилади'ning rasmi

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бошқа янгиликлар