АсосийSport

ЖЧ–2018 саралашидаги рақиблар: Эрон кичик ҳисобда Хитойдан устун келди

'ЖЧ–2018 саралашидаги рақиблар: Эрон кичик ҳисобда Хитойдан устун келди 'ning rasmi

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиблари Эрон ва Хитой терма жамоалари 7-турда бир-бирига тўқнаш келди.

Теҳрон шаҳридаги “Озоди”майдонида бўлиб ўтган ўйинда Эрон терма жамоаси кичик – 1:0 ҳисобида Хитойдан устун келди. Учрашувдаги ягона голга 46-дақиқада Меҳди Тареми муаллифлик қилди.

Мазкур учрашувдан кейин Эрон терма жамоаси 17 очко билан “А” гуруҳида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Хитой термаси эса 5 очко билан ҳозирча сўнгги – 6-ўринга пастлади.

Аввалроқ “А” гуруҳдаги бошқа рақиблар – Жанубий Корея терма жамоаси Сурияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берилганди.

ЖЧ–2018 саралаши, 7-тур
Теҳрон, Эрон
28 март, сешанба

Эрон – Хитой 1:0

Гол: Меҳди Тареми (46)

Огоҳлантиришлар: Иззатуллоҳ (37), Шожаи (39), Жаҳонбаҳш (61)

Бошқа янгиликлар