Президентимиз Навоий вилоятида кон-металлургия, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ва истиқболда белгиланган лойиҳалар билан танишиб, ўзининг тавсияларини бермоқда.
Давлатимиз раҳбари Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 41а-уйда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасига ташриф буюрди, дея хабар беради ЎзА.
Замонавий жиҳозлар, ускуналар ва интернет билан таъминланган Халқ қабулхонаси аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда самарали тизим бўлади.