АсосийDunyo

​“Боко Ҳарам” жангарилари 22 нафар қизни ўғирлади

'​“Боко Ҳарам” жангарилари 22 нафар қизни ўғирлади'ning rasmi

“Боко Ҳарам” жангарилари Нигериянинг шимолий-шарқидан 22 нафар қизни ўғирлаб кетди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Жангарилар икки ҳужумни амалга оширди. 30 март куни Камерун давлати чегарасида жойлашган Пулка қишлоғига қилинган биринчи ҳужум оқибатида 18 нафар қизни ўғирлашган бўлса, эртаси куни тонгдаги ҳужум вақтида жангарилардан ўт-ўланлар орасига яширинган 4 нафар қизни, жами бўлиб, 14 қизни ўғирлаб кетишди. Ҳужум вақтида ҳеч ким яраланмади ва қурбонлар бўлмади. Маҳаллий аҳоли жангарилар қизларни уйланиш мақсадида ўғирлаган, деб ҳисобламоқда.

Иккинчи ҳужум Чад кўли яқинидаги Думба қишлоғига бўлди. Улар солиқ тўлашдан бош тортган чўпонни қувиб етиб, ўлдиришди ва унинг оиласидаги 4 нафар аёлни ўзлари билан олиб кетишди.

“Боко Ҳарам” террорчилик гуруҳига 2002 йилда Нигерияда асос солинган бўлиб, у мамлакатни шариат қонунлари асосда яшашга, Ғарб таъсирига қарши курашга даъват этади.

Бошқа янгиликлар