АсосийDunyo

​“Ислом давлати” террорчиси Трампга хат йўллаб, уни “тентак” деб атади

'​“Ислом давлати” террорчиси Трампга хат йўллаб, уни “тентак” деб атади'ning rasmi

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи аъзоларидан бири америкаликларга хат билан мурожаат қилиб, илк маротаба АҚШ президенти Дональд Трампнинг исмини тилга олди, деб хабар берди “News.mail.ru” нашри.

“Сиз инқирозга юз тутдингиз, бу аниқ ва равшан кўриниб турибди. На Сурия, на Ироқ, на ислом ҳақида муайян тушунчага эга бўлмаган бир тентакнинг мамлакатингизни бошқараётганлиги бунинг яққол далилидир”, деб ёзилган мурожаатда. Мазкур мурожаат Аби ал-Ҳасан ал-Муҳожир исмли террорчи номидан ёзилган бўлиб, Tеlеgram мессенжери орқали тарқатилган.

Шу билан бирга мурожаатда Трампнинг “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан курашни ўз сиёсатининг муҳим жиҳатига айлантиргани, Америка хусумат ва адоватдан ажалга юз тутиши ҳам айтиб ўтилган.

Бошқа янгиликлар