АсосийDunyo

​“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи йил бошидан бери энг катта оммавий қатлни амалга оширди

'​“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи йил бошидан бери энг катта оммавий қатлни амалга оширди'ning rasmi

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи йил бошидан бери энг катта оммавий қатлни амалга оширди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Бу ҳақда Лондонда жойлашган инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваторияси маълум қилди. Ҳуқуқшунослар берган маълумотга кўра, Дейр-эз-Зор шаҳри яқинидаги чўлда жиҳодчилар 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган 33 нафар одамни радикаллар томонидан олдиндан қазилган ўра ёнида ўткир тиғли жисм билан қатл этишган. Жангарилар айнан кимни — ҳукумат армияси аскарлариними, Сурия оппозицияси жангчилариними ёки тинч аҳолини қатл этганми, ҳозирча номаълум.

Омма олдида қатлни амалга ошириш “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангариларининг энг яхши кўрган усулларидан биридир. Ироқ разведкасининг берган маълумотига кўра, жиҳодчилар 22 октябрь куни Мосул шаҳри яқинида 300 га яқин одамни қатл этган. Дейр-эз-Зор шаҳри 2014 йилдан бери қамалда қолган. Ҳукумат қўшинлари ҳам қуршовда ҳаракат қилишга мажбур бўлмоқда. Армия ва тинч аҳоли фақат ҳаво орқали керакли маҳсулотлар билан таъминланмоқда. Шаҳарга элтувчи барча йўллар экстремистлар томонидан ёпиб қўйилган.

Бошқа янгиликлар