Актриса, хонанда ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг шахсий ательеси ва кийимлар дўконини очгани ҳақида хабар берган эдик. Шаҳзода “Sayyod.com” нашрига берган интервьюсида ательесида тикиладиган либосларнинг нархларига тўхталиб ўтди.
“Ательемизда оқшом либослари 500 минг сўмдан бошланади, 3 миллион сўмгача. Тўй либослари эса 1 миллиондан бошланади. Бизда кийимлар ижарага берилмайди. Ҳар бир мижоз учун алоҳида эскиз чизилади ва тикилади. Кийимлар нархи унинг меҳнатига қараб белгиланади”,—дейди Шаҳзода.
Актриса шунингдек, бутик-ательесида Хитой ва Дубайдан келтирилган кийим-кечаклар ҳам сотилишини маълум қилди.