1

​Яхшилик эвазига буюк инсон бўлиб етишган бола

ДУНЁ 24.04.2017, 11:17
Теглар: Бола
​Яхшилик эвазига буюк инсон бўлиб етишган бола

Йигирманчи асрнинг бошларида шотландиялик фермер ботқоқлик ёнидан ўтиб, уйига кетаётганда ёрдам сўраб бақираётган овозни эшитди. У овоз келган томонга борганда ботқоқликка ботиб қолган болани учратди. Бола қўрқинчли ботқоқ чангалидан чиқишга, қутулишга ҳарчанд ҳаракат қилмасин, бунинг иложини тополмас эди. Унинг ҳар бир ҳаракатидан кейин ботқоқлик уни янада ўз домига тортарди. Бола қўрқув ва иложсизликдан баттар нола қиларди. Фермер йўғонгина дарахт шохини синдириб, уни болага узатди. Бола шохга осилиб, ажал комидан чиқди. У ботқоқликдан чиққандан кейин ҳам анчагача ўзига келолмай, кўз ёши тўкди, энг асосийси у тирик қолди!

— Юр, меникига, кийимларингни ювиб, қуритиб оласан, ўзингга келганингдан кейин уйингга кетасан, — деди фермер.

— Йўқ, —деб бош чайқади бола, — мени отам кутяпти, кеч қолганимга хавотирланиб ўтирган бўлса керак.

У ўзини ўлимдан қутқарган одамга миннатдорчилик билдириб, чопиб кетди...

Эртаси куни тонгда фермернинг уйи олдига зотдор отлар қўшилган, муҳташам арава келиб тўхтади. Ундан жуда башанг кийинган жаноб тушди:

— Кеча сиз ўғлимнинг ҳаётини сақлаб қолдингизми?

— Ҳа, мен, — деб жавоб берди фермер.

— Хизматингиз учун сизга қанча ҳақ тўлашим керак?

— Жаноб, хафа қиляпсиз, ҳеч нима керак эмас. Менинг ўрнимда бўлган ҳар қандай ақли расо одам шундай йўл тутган бўларди.

— Йўқ, буни шундай қолдира олмайман, чунки ўғлим бу дунёдаги энг қимматбаҳо бойлигимдир. Истаган пул миқдорини айтишингиз мумкин, — гапида туриб олди эркак.

— Бу мавзуда бошқа гапиришни истамайман. Хайр!

Фермер кетиш учун ортига қайрилди, шу пайт ўғли югуриб келиб отасини қучди.

— Ўғлингизми? — деб сўради бадавлат меҳмон.

— Ҳа, — деди фермер, фахр билан боласининг бошини силар экан.

— Унда бундай қиламиз. Мен таълим бериш учун ўғлингизни Лондонга олиб кетаман, ўқиш ҳақини ўзим тўлайман. Агар у ҳам отасига ўхшаган бағрикенг, олижаноб инсон бўлса, мазкур қароримиздан афсусланмаймиз, деб ўйлайман.

Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни, кейин тиббиёт университетини битириб, дунёга машҳур инсон бўлиб етишди, номи тарих зарварақларига “пенцилинни ихтиро қилган одам”, деб битилди. У Александр Флемминг эди.

Кунлардан бир кун Лондоннинг энг қиммат клиникасига ўша жанобнинг зотилжамнинг оғир турига учраган ўғли келтирилди. Бу сафар унинг ҳаётини ким сақлаб қолди, деб ўйлайсиз? Албатта, Александр Флемминг ихтиро қилган пенициллин сақлаб қолди. Флеммингнинг таълим олишига ёрдам берган одамнинг исми Рандольф Черчилль, ўғли эса кейинчалик Англия бош вазири лавозимига кўтарилган Уинстон Черчилль эди.

Шарҳлар

ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
​ИТАЛИЯЛИКЛАР ОСТОНА ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН EXPO-2017 КЎРГАЗМАСИДА 2 ЁШЛИ БОЛАНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШДИ

12.07.2017, 09:53

Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1